Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

«Арсенал» собиқ футболчиси: «МЮ»даги инқирознинг асосий сабаби — Роналду»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танқид қилди.

«Роналду 37 ёшда. «Манчестер Юнайтед»да содир бўлаётган воқеалар уни умидсизлантириши аниқ. У тарихдаги энг яхши футболчилардан бири эди, аммо энди у аввалгидек ўйнай олмаяпти. Премьер-лига жуда қийин мусобақа ҳисобланади. Роналду туфайли Сульшер ишдан бўшатилди. Бу ёшда Криштиану ҳар бир ўйинда майдонга туша олмайди. «Манчестер Юнайтед» учун Рэшфорд Роналдудан муҳим футболчи бўлиши керак», - дея Мерсоннинг сўзларини келтиради Sky Sports.

37 ёшли Роналду жорий мавсумда барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва уни яна бир йилга узайтириши мумкин.

Киритилди: 02:27, 13.04.2022.
Ўқилди: 2773 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.