Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

ОЧЛдаги клубларимиз ўйинларини бошқарувчи ҳакамлар

Баҳо:
+ | -

Бугун халқаро майдонларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Олий лига клублари навбатдаги учрашувларни ўтказишади.

Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи йўлланмаси учун курашдан чиқиб бўлган Қаршининг «Насаф» жамоаси чоршанба куни Абу-Дабида «Ал-Жазира» меҳмони бўлади. Учрашувни австралиялик Питер Грин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўтган мавсумларда «Пахтакор» ва «Бунёдкор» иштирокидаги ўйинларда ҳакамлик қилган Гринга бу ўйинда ватандоши билан бир қаторда, малайзиялик ҳакамлар ёрдам беришади.

Кейинги босқич йўлланмаси учун курашни давом эттираётган Ўзбекистон чемпиони – «Бунёдкор» Австралияда «Е» гуруҳи пешқадами – «Аделаида Юнайтед» меҳмони бўлади. Учрашувни бошқариш учун Гонгконгдан Лиу Квок Ман бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси жалб этилган. Лиу Квок Ман бунгача 2011 йилги ОФК Кубогида «Шўртан» ҳамда «Насаф» иштирокидаги ўйинларда ишлаган.

ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур учрашувларидан бири Тошкентда бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Пахтакор» «В» гуруҳи пешқадами «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилади. Ушбу учрашувни эронлик Муҳсин Туркий бошқаради. Агар ушбу учрашувда «Пахтакор» «Ал-Иттиҳод»ни мағлубиятга учратса ҳамда гуруҳнинг иккинчи баҳсида БААнинг «Банияс» клуби Қатарнинг «Ал-Араби» жамоасини мағлубиятга учрата олмаса, тошкентликлар муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишади.

ОЧЛ, «А» гуруҳи, 5-тур учрашуви
«Ал-ЖАЗИРА» (БАА) – «НАСАФ» (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Питер Грин (Австралия).
Ён қанот ҳакамлари: Брэд Ҳобсон (Австралия), Муҳд Сабри Бин Довуд (Малайзия).
Захира ҳаками: Суҳайзи Бин Шукри (Малайзия).
Комиссар: Ҳасан Ғаффорий (Эрон).
Назоратчи: Сун Баожие (Хитой).

ОЧЛ, «В» гуруҳи, 5-тур
«ПАХТАКОР» (Ўзбекистон) – «Ал-ИТТИҲОД» (Саудия Арабистони)
Бош ҳакам: Муҳсин Туркий (Эрон).
Ён қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Абулфазлий, Расул Фароғий (иккиси ҳам – Эрон).
Захира ҳаками: Муҳсин Қаҳрамоний (Эрон).
Комиссар: Аҳмад Шоҳир (Мальдив ороллари).
Назоратчи: Ҳусайн Хадҳанфирий (Кувайт).

ОЧЛ, «Е» гуруҳи, 5-тур учрашуви
«АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД» (Австралия) – «БУНЁДКОР» (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Лиу Квок Ман (Гонгконг).
Ён қанот ҳакамлари: Чунг Мин Санг, Лам Чи Хо (иккиси ҳам – Гонгконг).
Захира ҳаками: Тонг Куи Сум (Гонгконг).
Комиссар: Лаи Бун Тек (Сингапур).
Назоратчи: Ли Ки Йонг (Жанубий Корея).

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:38, 02.05.2012.
Ўқилди: 5057 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.