Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Бунёдкор" гуруҳ ғолиби бўлиш имкониятини қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Австралиянинг жанубида жойлашган Аделаида шаҳридаги "Хайндмарш" стадионида ўйин бошланиши билан майдон эгалари кўпам ҳужумга ўтмасдан, дуранг ҳисобни ушлаб қолиш учун курашаётганлари ўйиннинг дастлабки 5-10 дақиқасида маълум бўлди-қўйди.

Мезбонларнинг ҳисоб китоби оддий эди: дурангдан сўнг "Бунёдкор" билан орадаги 3 очколик фарқ сақланиб қолади, нимчорак финал йўлланмаси эса муддатидан олдин ҳал бўлади: сўнгги турда "Аделаида" Японияда ютқазгани, "Бунёдкор" Тошкентда корейсларни ютгани билан ўзаро ўйинларга кўра австралияликлар нимчорак финални яна жонажон стадионларида ўтказиши аниқ эди. Фақатгина корейсларнинг кетма-кет ғалабаси ва уларнинг мағлубияти "Аделаида"ни гуруҳда иккинчи ўринга тушириб қўя олади.

"Бунёдкор"нинг ҳужумлари асосан қанотлардан Карпенко ва Карнилар воситасида амалга оширилди. Марказий ҳужумчи Камолиддин Мурзоев рақиб жарима майдони яқинида жарима зарбаси ишлашга ҳаракат қилди. Лекин унинг фаоллиги эвазига қўлга киритилган стандарт вазиятлардан "қалдирғочлар" унумли фойдаланишни эплай олишмади,

Гарчи биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда "Бунёдкор"нинг ҳужумларига кўпроқ мазмун инган бўлса-да, дарвозани ишғол этиш учун энг қулай вазият захирадан Карни ўрнига майдонга тушган Шавкат Саломовда бўлди. Агар у жарима майдони ичида туриб тўпга аниқроқ зарба берганда Галекович қутқара олмаган ва "Бунёдкор" 9 очколик бўлиб турган бўларди. Лекин қалдирғочлар" ҳозирча 7 очко билан кифояланиб туришга мажбурлар.

Поҳангдаги "Стилярд" стадионида мезбонлар "Гамба Осака" устидан ғолиб чиқди. Энди "Бунёдкор" гуруҳда 3-ўринга тушди ва сўнгги учрашувда ғалаба қозониши шарт бўлиб қолди.

16 май куни гуруҳдаги сўнгги учрашувда "Бунёдкор" "Поханг Стилерс"дан "Жар" стадионида устун келса гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди ва битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "G" гуруҳи ғолиби – Австралия, Япония ва Ж.Корея вакилларидан бирининг стадионига сафар қилади.

Осиё чемпионлар Лигаси-2012. "Е" гуруҳи. 5-тур

АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД (Австралия) – БУНЁДКОР (Ўзбекистон) 0:0 (0:0)
Аделаида Юнайтед: Галекович, МакКейн, Кассио, Бугард, Маллен, Барбиэро, Усома Малик (Файф, 46), Каравелла (Костопулос, 73), Видошич (Тибой Камара, 83), Жайт, Рэмсэй
Бунёдкор: Нестеров, Карни (Саломов, 85), Х.Каримов, Ғафуров, Кенжисариев, Карпенко, Козак (Алибобо Раҳматуллаев, 83), Л.Тўраев, Шораҳметов, Жавлон Иброҳимов, К.Мурзоев (А.Солиев, 89)
Огоҳлантиришлар: Кассио (16) Костопулос (86) – Мурзоев (64), Шораҳметов (70)
Бош ҳакам: Квок ман-Ли (Ҳонгконг)
2 май. Аделаида. "Ҳайндмарш" стадиони.

ПОҲАНГ СТИЛЕРС (Ж.Корея) – ГАМБА ОСАКА (Япония) 2:0 (1:0)
Голлар: Ким Чжинг-Рёнг (45+1), Асамоа (78)
Амалга оширилмаган пенальти: Рендулич (29) - "Поханг Стилерс"

"E" Гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Аделаида Юнайтед 5 3 1 1 5-2 10
2 Поханг Стилерс 5 3 0 2 6-3 9
3 Бунёдкор 5 2 1 2 7-7 7
4 Гамба Осака 5 1 0 4 5-11 3
Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:49, 02.05.2012.
Ўқилди: 6067 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.