Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Эрон Мозамбикни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 IV саралаш босқичидаги илк рақиби Эрон Мозамбик терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди – 3:0.

3 июнь куни Ўзбекистонга қарши Тошкентда бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликнинг биринчи босқичини Теҳронда олиб бораётган Карлуш Кейруш шогирдлари 2 май куни Африка қитъаси вакили Мозамбик терма жамоасини Караждаги «Инқилоб» стадионида қабул қилишди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Ғуломий форсларни олдинга олдинга олиб чиққан бўлса, 41-дақиқада Деҳнавий ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ниҳоят, 58-дақиқада Пежмон Нурий ҳисобни йириклаштирди. Қайд этиш керак, 80 ва 82-дақиқада бош ҳакам Мозамбик терма жамоасининг икки нафар аъзосига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. 87-дақиқада Пежман Нурий дублга эришиши ҳам мумкин эди. Бироқ футболчи Мозамбик дарвозасига белгиланган пенальтидан аниқ фойдалана олмади. 

Эрон миллий терма жамоаси тайёргарликнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Истанбул шаҳрида олиб боради. Унинг доирасида 26 май куни Ироққа қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:01, 02.05.2012.
Ўқилди: 7984 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.