Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

IFFHS рейтинги: «Пахтакор» юқорилади, «Насаф» кучли ўнталикдан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси жаҳон клубларининг май ойи рейтингини эълон қилди. Жаҳоннинг энг кучли 400 клуби орасида Ўзбекистон Олий Лигасидан учта вакил жой олган.

Ўтган ой рейтингда 127-бўлган ва шу натижа билан Осиёнинг энг кучли ўн клуби қаторига кирган Қаршининг «Насаф» жамоа бу сафар ҳам, сезиларли даражада пастлаганига қарамай, ўзбек клублари орасида пешқадам бўлиб турибди. Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги жамоа бу сафар рейтингда 167-ўринни эгаллади.

«Бунёдкор» 24 ўринга шўнғиб, айни вақтда 242-ўринни Швейцариянинг «Люцерн», Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифоқ» жамоалари билан бўлишиб турибди. Фақатгина Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бир қадар кўтарилишга муваффақ бўлган. Апрель ойида давомида ОЧЛ баҳсларида иккита ғалабага эришган тошкентликлар 314-ўриндан 256-ўринга кўтарилишган ва бу ўринни Польшанинг «Вроцлав», Латвиянинг «Вентспилс» ҳамда Жазоирнинг «Энтенте Спортиф» жамоалари билан бўлишиб турибди.

Осиё клублари орасида энг юқори кўрсаткични Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» жамоаси қайд этган. ОЧЛнинг 2011 йилги финалчиси 63-ўринни эгаллаб турибди. Кучли ўнталикда ўзбек клубларининг ОЧЛдаги бир қатор рақиблари, хусусан, Эроннинг «Истиқлол» (Осиёда 5, жаҳонда 117), Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» (9, 144) клублари бор. МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткични 24-ўринни Италиянинг «Наполи» жамоаси билан бўлишиб турган Украинанинг «Металлист» (Харьков) жамоаси қайд этган.

Умумий рейтингни ҳали ҳам Испаниянинг «Барселона» жамоаси бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринларда Мадриднин «Реал», Чилининг «Универсидад де Чили», Германиянинг «Бавария» ҳамда Мадриднинг «Атлетико» клублари эгаллаб турибди. Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан IFFHS сайтида танишиш мумкин.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 23:37, 02.05.2012.
Ўқилди: 6935 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик