Сафарда Бильбаонинг "Атлетик" клубини йирик ҳисобда мағлуб этган Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати якунланишига икки тур қолганда чемпионликни расмийлаштириб қўйди.
Жозе Моуриньо ниҳоят иккинчи уринишда "Реал"ни Испания чемпионати шоҳсупасига олиб чиқди. Шундай қилиб "Қироллик клуби" азалий рақиб "Барселона"нинг сўнгги йиллардаги гегемонлигига барҳам берди ва орадан тўрт йил ўтиб яна тахтга қайтди.
Ушбу чемпионлик "Реал"нинг Испания чемпионатидаги 32-чи ғалабаси бўлди.
Ўйин тафсилотларига қисқача тўхталадиган бўлсак, "Реал" ўйинолди тахминларни йўққа чиқарди ва деярли қаршиликсиз кучли рақибини таслим этди.
Биринчи бўлим ўрталаридаёқ Игуаин ҳамда Ўзил бирин-кетин "Атлетик" дарвозасини ишғол этиб, мезбонларни саросимга солиб қўйишди.
Иккинчи бўлим ҳам "Реал"нинг яққол устунлигида ўтди. Криштиану Роналду яна бир бора пенальтини аниқ бажара олмагани унинг ўзига ҳам, жамоадошларига ҳам таъсир ўтказгани йўқ. Португалиялик юлдуз барибир рақиб дарвозасини нишонга ола билди.
ИСПАНИЯ ЛА-ЛИГАСИ. 20-ТУРНИНГ КЎЧИРИЛГАН УЧРАШУВИ
АТЛЕТИК БИЛЬБАО – РЕАЛ МАДРИД 0:3 (0:2)
Голлар: Игуаин (16), Ўзил (20), Роналду (50)
Атлетик: Ираисос - Перес, Сан Хосе (Ираола, 46), Экиза, Ауртенече - Хави Мартинес, Гомес - Сусаета, Де Маркос, Токеро - Льоренте
Реал: Касильяс - Арбелоа, Пепе, Рамос, Коэнтрау - Хедира, Хаби Алонсо – Кальехон (Марсело, 87), Ўзил (Гранеро, 80), Роналду – Игуаин (Бензема, 77)
Огоҳлантиришлар: Мартинес, Сан Хосе, Токеро, Перес – Рамос, Коэнтрау, Арбелоа, Алонсо, Езил
Четлатиш: Мартинес, 73 (Атлетик)
Амалга оширилмаган пенальти: Роналду (12-дақиқа)