Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Моуриньо: "Испания чемпионатини ютиш мен учун ҳаммасидан қийини бўлди"

Баҳо:
+1 | -

Испания Ла-лигасининг кўчирилган 20-турида "Реал" Бильбаода "Атетик"ка қарши майдонга тушиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ўта юқори даражадаги футбол намойиш этиб, кўп очко тўпладик. Бутун мамлакат буни кўриб турди. Биз байрам қилишга баҳона бор. Утболчилар бунга ҳақли.

"Реал"нинг чемпионатдаги кўрсаткичлари – ажойиб, бироқ энг асосийси титул. Мен бу ғалабани бизга ким ёрдам берган бўлса, қўллаб-қувватлаган бўлса, қайғурган бўлса – ўшаларга бағишлайман. Ҳаммани табриклайман, энг аввало оилаларимизни, чунки улар ҳаммадан кўпроқ қайғурди. Улар бу ютуқ қанчалик қийин қўлга киритилганини ўз кўзлари билан кўишди.

Мен мамлакат чемпиони номини етти марта ютганман, шу сабабли хотиржамман. Эртага мен Пардеса ("Реал" спорт директори Мигель Пардеса) билан учрашаман ва кейинги мавсум лойиҳаси устида ишни бошлаб юборамиз.

Умид қиламанки, ўз уйимизда ўтадиган сўнгги тур учрашувида мухлисларимиз жамоани интилишлари учун муносиб кутиб олишади. "Реал" бунга муносиб.

Мен Португалия, Англия ва Италия чемпионатларини ютганман, лекин Испания чемпионатини ютиш ҳаммасидан ҳам қийин бўлди", — деди Моуриньо RealmadridTV эфирига.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:42, 03.05.2012.
Ўқилди: 6493 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.