Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" баҳси якунига етди. Унда томонлар дурангга имзо чекишди - 1:1.
"Бургутлар" сафида Богдан Милич томонидан киритилган голга жиззахликлар Бехрух Шодмонов киритган тўп билан жавоб қайтаришди.
58-дақиқада Шоҳруз Норхонов амалга оширган пенальтини мезбонлар дарвозабони қайтаришга эришди
Ўзбекистон кубоги, гуруҳ босқичи, 2-тур
14 апрель, 16:00
"Андижон" - "Сўғдиёна" - 1:1
Голлар: 15 - Милич (1:0), 77 - Шодмонов (1:1)