"Барселона" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания Ла-Лигасининг кўчирилган 20-турида "Малага" устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлаб ўтди.
"Чемпионатда ҳаммаси ойдин бўлгач, ўйнаш осон эмас. Бироқ биз яна бир ажойиб учрашувни якунладик. Ўйлашимча, мухлисларимизга ёқадиган ўйин бўлди. Қолган икки учрашувни ҳам мана шундай кўтаринки руҳда ўтказиб, сўнгра Қирол Кубогини ҳам қўлга киритишимиз талаб этилади.
"Реал" – чемпион, бу ерда яна қандай қўшимча қилиш мумкин. Бу мавсумда жуда кўп нарсалар рўй берди… Биз 13 очко ортда қолиб рақибни деярли қувиб етдик. Лигамизда рақобат жуда кучли. Бу рақобтда ғолиб чиққан жамоа, муносиб саналади.
Иккита пенальти? Уларга бугун эҳтиёжманд эмасдик. Улар бироз кеч қўйилди.
Жамоамизни бирор нарсада айблаш мумкин, деб ўйламайман. Қанчалик астойдил меҳнат қилинганини барча кўриб турди. Бу эса сўнгги йилларда қўлга киритинган энг асосий ютуғимиздир. "Барса" доим сўнгги томчи теригача меҳнат қиладиган жамоа ҳисобланади. Бу йил эса ана шу изчиллик йўлидан бордик», – дея Гвардиола сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.