"Барселона" барча мусобақалардаги сўнгги 16 ўйинда илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Каталонияликлар Европа Лигаси чорак финалида “Камп Ноу”да “Айнтрахт”дан (2:3) мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Бунгача Хави шогирдлари охирги марта 20 январь куни Испания кубогида “Атлетик Б”га (2:3) ўйинида мағлуб бўлганди. Ўшандан бери жамоа 11 ғалаба ва 4 дуранг қайд этган.
Кейинги ўйинда "Барселона" "Кадис" билан учрашади. Ўйин 18 апрель куни ўтказилади.