Кеча Мадриднинг "Реал" клуби ўз тарихидаги 32-чемпионлигини нишонлаганидан хабарингиз бор.
Мазкур воқеадан сўнг Испаниянинг бир нечта таниқлши нашрлари жамоа футболчиларидан интервью олишди.
"Реал" тўпурари ва мавсум давомида бир қанча рекордларни янгилашга муваффақ бўлган Криштиану Роналду клуб расмий сайтига берган интервьюсида ушбу ғалабадан жуда баҳтиёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
"Мен бугунги кунни ҳеч қачон унутмасам керак. Мен Испания чемпионатида ғалаба қозонишни жуда истаган эдим. Бугун шу истагимга эришдим", дейди Роналду.
"Биз бунга ўз кучимиз ва ўйинимиз билан эришдик. 10 ой давомида чемпионлик сари ушбу мақсад сари интилдик. Испания чемпионатини ютиш жуда оғир. Чунки бу ерда "Барселона" ҳам қатнашади. Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини ортда қолдириб, ғолиб бўлиш бу жуда ёқимли.
"Чемпионлик эса мен орзу қилган энг катта баҳт. Менинг ҳисобимда иккита "олтин бутса" бор. Агар учинчисини ҳам қўлга кирита олсам, албатта ҳурсанд бўламан. Агар бу совринни қўлга кирита олмасам ҳам ҳафа бўлмайман.
"Ушбу ғалабамизни барча яқинларимга ва мухлисларимизга бағишлаймиз", дея Ронулдунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.