Қатарнинг "Дуҳайл" клуби ҳужумчиси Эдмилсон Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Пахтакор"га қарши ўйин (3:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Бразилиялик футболчи мазкур ўйинда хет-трик муаллифига айланди.
"Биз ҳақли ғалабага эришдик. Бугун яхши ўйин намойиш этдик ва ўз мақсадимизга эришдик.
Биринчи бўлимда ўйинни тўла назорат қилган бўлсак-да, вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизни кучайтирдик ва ғалабани қўлга киритдик", — деди Эдмилсон.