Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби бош мураббийи Ҳарри Реднапп мавсум якунида жамоа премьер-лигада қандай ўринни эгаллашидан қатъий назар ўз лавозимида қоладиган бўлди, дея хабар бермоқда goal.com.
Шу кунгача тарқалган хабарларда лондон клуби раҳбарлари агарда жамоа келаси йили Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқни берувчи ўриндан қуруқ қоладиган бўлса, Реднаппни лавозимидан бўшатади деган миш-мишлар бор эди.
Аммо сўнгги маълумотларга қараганда, клуб президенти Даниель Леви мураббийга янги шартнома тақдим этишга ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр экан.
Аслида, жамоа раҳбарлари Реднаппни Англия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига ишонишган ва унинг ўрнига "Суонси" клуби бош мураббийи Брендан Рожерсни таклиф этишни мўлжаллаб туришганди.