Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

"Кийиниш хонасига кирса ўлдираман!" Биз билган ва билмаган Паоло Ди Канио

Баҳо:
+ | -

Бугун футболчилик фаолиятида катта шов-шувлар келтириб чиқарган италиялик собиқ футболчи Паоло Ди Канио ҳақида фикр юритамиз.

90-йиллар охирида Паоло Ди Канио "Селтик"даги энг яхши мавсумдан сўнг Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтди. Италиялик футболчи "Шеффилд Уэнсдей" клубига келиб қўшилди. Бироқ, у Англияда ёрқин ўйини билан эмас, балки шов-шувли найранглари билан кўпроқ ёдда қолди. Ди Канио бош мураббий Пол Аткинсон билан жанжаллашди, мураббийи Ди Каниони ўйинда етарлича профессионал бўлмаганликда айблади, бу ҳатто кийиниш хонасида ҳам жанжалгача етиб келди.

Майдонда Паоло ҳиссиётларини жиловлай олмади. Масалан, 1998 йилнинг сентябрида Ди Канио ҳакам Пол Элкокка "Арсенал"га қарши ўйинда қизил карточка кўрсатгани учун уни туртиб юборди. Италиялик қаттиқ жазоланди - 11 ўйинга дисквалификаcия қилиниб, уч ойга футболсиз қолди.

Аммо Паоло "Вест Хэм" клубига ўтганида ўзининг эзгу ҳаракати билан ҳайратда қолдирди. Бу эса бутун Англияни шов-шувли футболчини кечиришга мажбур қилди.

Ди Канио "Эвертон"га қарши ўйинда бўш дарвозага гол ура олмади, гарчи у жамоага ғалаба келтириши мумкин бўлса ҳам. Нега?

2000 йилнинг декабрь ойида "Вест Хэм" "Гудисон Парк"да дуранг ўйнади, аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларда лондонликлар ғалаба қозонишлари мумкин эди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган паллада меҳмонлар футболчиси Фредерик Канут лондонликлар дарвозабони Пол Жеррард билан тўқнашиб кетди. Маълум бўлишича, дарвозабон ноқулай йиқилган ва жароҳат олган. Шунга қарамай, ўйин давом этди ва тўп “Эвертон” жарима майдончасида навбатчилик қилаётган Ди Каниога келиб тушди. Италиялик футболчи бўш дарвозага гол уриши керак эди, бироқ у тўсатдан қўллари билан тўпни ушлаб олди ва бармоғи билан майдонда ётган Жеррардга ишора қилди.


“Бундай вазиятларда тез тиббий ёрдам муҳим роль ўйнайди. Биринчи сонияларда жабрланувчининг ёнида бўлган малакали физиотерапевт жиддий шикастланишнинг олдини олади. Дарвозага зарба берганимда, ҳимоячилардан бири зарбани тўсиб олса ва тўп ўйинда қолса, қимматли олтмиш-тўқсон сониялар йўқолган бўларди.

Мен майдонда бўлганимда рақиб менинг ўлик душманим эканлигини қайта-қайта айтганман. Аммо ўша пайтда мен Жеррардни рақиб сифатида кўришни тўхтатдим ва у шунчаки менинг ҳамкасбим, профессионал акам эканлигини эсладим, у фаолиятини муддатидан олдин тугатиш ва агар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаса, даромадидан маҳрум бўлиши мумкин эди.

Фақат битта вариант бор эди: ўйинни дарҳол тўхтатиш. Ҳамма нима бўлганини англаб этгач, "Гудисон Парк" қарсаклар остида портлади. Бир мунча вақт ўтгач, улар мени олқишлаётганини англаб этдим", - деб ёзади Ди Канио ўзининг таржимаи ҳолида.

2001 йилда Паолонинг бу ҳаракати ФИФА томонидан юқори баҳоланди - Цюрихда унга ФИФА "фэйр-плей" мукофотини топширди. Ди Канио президент Йозеф Блаттернинг олқишига сазовор бўлди ва ФИФАнинг ўша пайтдаги президенти футболчига “ташкилот ва барча виждонли футбол мухлислари номидан ҳақиқий ҳалол ўйин руҳида қилинган бу ажойиб ҳаракат учун” миннатдорчилик билдирди.

Бироқ, италияликнинг бу ҳаракати ҳаммани ҳам қониқтирмади. Ўшанда "Вест Хэм"ни бошқарган Харри Реднапп Ди Каниони жамоадошлари кийиниш хонасида ўлдиришга тайёр эканликларини айтганди.

“О, Худойим, ўйин тугашига беш дақиқа қолганида Ди Канио “Эвертон” стадионида тўпни ушлаб олган кун... Бизга очколар жуда зарур эди ва у гол уриш ўрнига, Жеррардга ёрдам бериш мақсадида тўпни ушлаб олди!

Мен ўйладим ва ўзимга айтдим: "У нима қилди? Стюарт Пирс (“Вест Хэм” ҳимоячиси) кийиниш хонасига бақириб кириб: “Мени ундан узоқроқ тутинг, мен уни ўлдираман, ўлдираман, бошини кесиб ташлайман!”- деди.

Икки дақиқадан сўнг, мен Sky Sports телеканалида жонли эфирда интервью беришим керак эди. Журналист менга: “Футбол учун қандай ажойиб кун”, деди. Мен унга ўйин унчалик яхши эмаслигини айтдим! Кейин у иборани айтди: "Ди Канио, буюк спортчи, сиз у билан фахрланишингиз керак". Мен унинг гапларига қўшилди, лекин биз уни ўлдирмоқчи эканлигимизни айтдим" - деб эслайди Реднапп.

2004 йилда Паоло Италиянинг "Лацио" клубига қайтиб келди. Римда матбуот уни фашистик қарашларда айблади. Гап шундаки, Ди Канио урилган голларни "Рим салюти" билан нишонлашни бошлади ва унинг танасида Дуче (Бенито Муссолини кийган унвон) ёзуви туширилган татуировка бор эди. Қолаверса, Паоло итальян диктаторига ҳайратини ҳеч қачон яширмаган.

Фаолиятини тугатганидан кейин Ди Канио Англияга мураббий сифатида қайтди. У “Суиндон” клубида иш бошлади ва мавсум якунига кўра, жамоани учинчи дивизионга тушириб юборди. Кейин эса “Сандерленд” клубида муваффақиятсизликка учради. Ҳозир Паоло кўпроқ Италия ОАВларида мутахассис сифатида фаолият олиб бормоқда. Ди Канио ван Дейк ва Лукакуни танқид қилмоқда, шунингдек, Дибала "Ювентус"да Влахович учун ҳужумда идеал шерик деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 23:57, 15.04.2022.
Ўқилди: 3837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.