"ПСЖ" футболчилари Париж клубининг аргентиналик мураббийи Маурисио Почеттинодан ҳафсаласи пир бўлди.
Журналист Адриен Греньенинг ёзишича, парижликлар жамоасининг кўплаб футболчилари аргентиналик мутахассиснинг “Реал” билан Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида ўзини жуда пассив тутганини ҳис қилган. Футболчилар Почеттинодан бутунлай ҳафсаласи пир бўлди. Шундан кейин мураббий клубдан кетишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" айни дамда Лига 1 турнир жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.