Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, ЧЛ финал баҳсида Мюнхеннинг "Бавария" клубига мухлислик қилишини таъкидлаб ўтди.
"Испания чемпионлигини қўлга киритганлигимиз, ЧЛ ярим финалини унутишимизга оз бўлсада ёрдам берди. Аммо финал ўйини яқинлашаётгани сабаб, ўша мағлубият эсимига тушиб кетади. Биз эндиликда келаси йили, мазкур турнирни ютиб олиш учун ҳаракат қиламиз", дейди германиялик футболчи.
"Финал баҳсида эса, албатта "Бавария"га мухлислик қиламан", дея "Реал" ярим ҳимоячисининг сўзларидан парча келтирмоқда AS.