«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг Мадриддаги хатти-ҳаракатидан жуда норози, дея хабар беради Football Insider. Чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйинида Грилиш «Атлетико» клуби футболчилари билан бир неча бор муштлашиб қолди.
Манбага кўра, Пеп Гвардиола матбуот анжуманида вазият юзасидан сукут сақлаганига қарамай, Испания пойтахтидаги ўйин вақтида ва ундан кейин Жек Грилишнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган. Бундан ташқари, Манчестердаги манба хабарига кўра, испаниялик мураббий ўз футболчиларининг бундай «ёмон тартиб-интизом» ва «провокацион хатти-ҳаракатлари»га «мухлислик» қилмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, «Манчестер Сити» расмийлари ёзда «Астон Вилла»нинг собиқ футболчисини сотиб олиб, «қўпол хато» қилганликлари афсусдаэканлиги ҳам қўшимча қилинган.