"Барселона" мутасаддилари марказий ҳимоячи Самуэль Умтитини сотиш устида ишламоқда.
Франциялик футболчида келаси ёзда "Лион"га қайтиш учун барча имконият бор.
Футболчи декабрь ойидан бери жароҳатидан фориғ бўлмоқда. Хави Умтити билан ҳисоблашмаслигини аниқ айтди. Аввалроқ “Барселона” раҳбарлари доимо қаршилик кўрсатувчи ва кетишни истамайдиган франциялик футболчини сотиш вариантларини бир неча бор муҳокама қилишган.