"Манчестр Сити" клуби дарвозабони Жо Ҳартнинг сўзларига кўра, жамоаси бу йил албатта премьер лига ғолибига айлана ола экан.
"Мавсум алдамайди. Айни дамда қайси ўринда эканлигимиз муҳим эмас. Баъзан омадсизликка йўлиқасан, баъзан эса ғалаба хоҳламасанг ҳам сен томонда бўлади, нима бўлишидан қаътий назар "МС" Премьер-лиганинг гранд клуби бўлиб қолаверди2
"Арсенал"дан учралган мағлубиятдан сўнг, биз яхшилаб ўйлаб кўрдик. Бошида чемпионатнинг юқори поғонасида эдик, шунинг ўзи бизга катта ёрдам берди. Олдинда яна икккита муҳим тур қолди. Ўйлайманки, биз албатта чемпион бўламиз", - дея Ҳарт сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.