Кириш Регистрация

Магуайр: "0:5 учун "Ливерпул"дан реванш олмоқчимиз"

Баҳо:
+ | -

Гарри Магуайр «Манчестер Юнайтед»нинг «Ливерпул»га қарши ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Ливерпул»нинг тўртта совринни қўлга киритишига ҳалақит қилиш «Манчестер Юнайтед»га мотивация берадими?

- Тўғрисини айтсам, бу бизга мотивация беради деб ўйламайман. Менимча, мотивация – «Энфилд»га бориб, «Ливерпул»га қарши ўйнаб, ғалаба қозониб, клуб ва мухлислар учун уч очко олиш.

Мухлислар бутун мавсум давомида биз билан бирга бўлишди. Қаерда ўйнамайлик, улар ўша ерда жуда кўпчилик ташкил қилишди. Улар ушбу қийин мавсум давомида бизга яхши далда бўлишди.

«Энфилд»даги яхши ўйин ва уч очко мухлислар учун ажойиб лаҳза бўларди. Демак, бу биз учун жуда мотивацион, деб ўйлайман.

- Октябрь ойидаги 0:5 ҳисобидаги мағлубият учун реванш олмоқчимисизлар?

- Ҳа албатта. Бу мавсумдаги энг ёмон лаҳза, фаолиятимдаги энг ёмон учрашувлардан бири эди. Ишончим комилки, «Манчестер Юнайтед»нинг бошқа футболчилари ҳам худди шундай ҳис қилишган.

Бундай ўйинлар учун қўшимча мотивация керак эмас. Бу жуда катта рақобат, дунёдаги энг муҳимларидан бири. Клубга келсангиз, бу ҳақда биласиз.

Биз бу ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Бирор нарсага эришиш учун энг зўр футбол кўрсатиш керак, биз эса бунга тайёргарлик кўришимиз керак, - деди «Манчестер Юнайтед» сардори.

Киритилди: 17:00, 19.04.2022.
Ўқилди: 1296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.