"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоанинг сўнгги вақтлардаги омадсизлиги ҳақида фикр билдирди.
"Биз "Барса"миз, биз Лиганинг энг юқори ўринига чиқмагунимизгача курашамиз. Мен ҳакамлар ҳақида қайғурмайман, мени қўрқитадиган нарса бу менталитетимиз яна йўқолиб қолиши. Пике ҳамма нарсани жойига қайтаради деб ўйлайман", - деди каталонияликлар президенти TV3 радиоси билан суҳбатда.