Франциянинг «Марсель» клуби президенти Пабло Лонгория матбуотга ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Аркадиуш Милик билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Унинг атрофида миш-мишлар кўп. Унга кўплаб топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. Лекин бизнинг устувор вазифамиз - энг яхши футболчиларимизни жамоада олиб қолиш. Албатта, Милик улардан бири ҳисобланади. У бизнинг клуб билан жуда яқин муносабатларга эга», - деди Лонгория Италиянинг Tuttosport нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Миликнинг аввалги клуби «Наполи» бўлиб, ёзда «Марсел»га ўтган эди.