"Челси" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Роберто Ди Маттео Англия кубоги финалида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ўз ўйинчиларимдан хурсандман. Биз қийин мавсумни бошдан ўтказдик, бутун мавсум давомида узлксиз танқидга учрадик ва барчасига энг тўғри жавоб - ғалаба билан жавоб бердик. Мен кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Охирги пайтларда "Ливерпуль" биз учун ноқулай рақиб бўлиб келаётганди, шунга қарамай, ўйин тизгинини ўз қўлимиза ушлаб, икки чиройли гол киритдик", - дея унинг сўзларини келтиради "Челси" расмий сайти. - Бу имконият ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Мен шуларнинг қаторидаман. Бу совринни ўйинчи сифатида ҳам қўлга киритгандим, энди мураббий сифатида ҳам бунга эришдим. Бу жуда кам учрайдиган ва ўзига хос ҳиссиёт. Ҳаммасидан ҳам футболчиларим учун хурсандман".