Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Валерий Карпин: "Қачон кетаман деб айтдим?"

Баҳо:
+ | -

"Спартак" бош мураббийи Валерий Карпин ўзининг исеъфоси тўғрисида хабарларни шарҳлашдан бош тортди.

- Сиз "Спартак"ка ўйинчилар тартибдан чиқиб кетмасликлари учун советлар давридаги "замполит"лардай одам керак деб ҳисоблайсизми?

- "Замполит" нима қила оларди? Футболчиларни қандай тарбиялаш керак? Бунинг устига "замполит". "Замполит" - менимча, сиёсий ишлар бўйича ўринбосар дегани. Бу ерда сиёсатнинг нима алоқаси бор? Сиёсатни Арига тушунтиринг, ёки бўлмаса, ана Кариокага.

- Танафусда ўйинчиларингизга нима дедингиз? Улар иккинчи бўлимда бошқача ўйнадилар ва "Зенит"нинг байрамини буздилар.

- Биринчи бўлимда шиддатли футбол кутгандим, аммо бу содир бўлмади. Танафусда нима деганларимни айтсам, мени яна этика қўмитаси безовта қилади.

- Бу сизнинг Питердаги "Спартак" бош мураббийи сифатида охирги ўйинингизми? Ёки бундай ғалабадан сўнг ўз қарорингизни ўзгартирасизми?

- Ким сизга менинг кетиш ҳақида қарор қилганимни айтди?

- "Советский спорт"да ёзишибди.

- Ўша ерга қўнғироқ қилинг ва билиб олинг, - деди Карпин "Зенит" расмий сайтида трансляция қилинган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Карпиннинг истеъфоси ва клубга янги мураббийлар номзоди кўриб чиқилаётгани ҳақидаги хабарлар урчиган эди. Номзодлар қаторида "Валенсия" устози Унаи Эмери ва "Бенфика" устози Жорже Жезуслар ҳам бор.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:57, 07.05.2012.
Ўқилди: 5687 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.