Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ОЧЛ. «Насаф»нинг плей-оффга чиқиш имкониятлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунланишига бир тур қолди. "Пахтакор" плей-офф босқичига чиқиш имкониятини қўлдан чиқариб бўлган бўлса, "Насаф" эса бундай имкониятни сақлаб турибди. Қаршиликларнинг сўнгги тур олдидан нимчорак финал босқичига чиқиш имкониятларини кўриб чиқамиз.

 №

 Жамоалар

 Ў

 Ю

 Д

 М

 Т - Н

 Очко

1

Ал-Файсалий

5

2

3

0

5-3

9

2

Насаф

5

2

2

1

6-3

8

4

Ал-Виҳдат

5

1

2

2

7-10

5

3

Ас-Садд

5

1

1

3

9-11

4


Хабарингиз бор, гуруҳ ғолиблари ҳамда Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 3та клуб плей-офф йўлланмасига эга бўлишади. "E" гуруҳида иштирок этаётган "Насаф" 8 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Саудия Арабистонининг "Ал-Файсалий" клуби эса 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 6-турда қаршиликлар Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" клуби билан тўқнаш келса, "Файсалий" Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасини синовдан ўтказади.

1-вариант. "Насаф" 6-турда ғалаба қозонса:

А) "Ал-Файсалий" Қатар чемпиони билан ўйинда очко йўқотса, "Насаф" 11 очко билан гуруҳ ғолибига айланади. Натижада Рўзиқул Бердиев жамоаси ортиқча шартларсиз плеф-офф босқичига йўл олади.

B) "Ал-Файсалий" сўнгги турда ғалаба қозонса, "Насаф" 11 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллайди. Қаршиликлар айни пайтда 2-ўринни эгаллаб турганлар орасида 3-поғонани банд этиб туришибди. "Ал-Виҳдат" устидан қозонилажак ғалаба "Насаф"ни қуйидаги рейтингда камида кучли учликда олиб қолади.

Гуруҳ

Жамоалар

 Ў 

 Ю 

 Д 

 М 

  Т - Н

 Очко

1

 "A"

Ар-Райян (Қатар)

5

3

1

1

8-7

10

2

 "C"

Шабаб ал-Аҳли (БАА)

5

2

3

0

13-6

9

3

 "E"

Насаф (Ўзбекистон)

5

2

2

1

6-3

8

4

 "D"

Ат-Таъвун (С.Арабистони)

5

2

1

2

9-7

7

5

 "B"

Ал-Қува ал-Жавия (Ироқ)

5

2

1

2

7-9

7


Натижада жамоамиз нимчорак финалга чиқади.

2-вариант. "Насаф" 6-турда дуранг ўйнаса:

Қаршиликлар ўз очколарини 9 очкога етказишади. Бундай ҳолатда жамоамиз гуруҳ ғолибига айланиш имкониятини қўлдан чиқаради. Боиси, "Файсалий" сўнгги турда ютқазса ҳам ўзаро ўйинга кўра "Насаф"дан устун бўлади. Бердиев жамоаси 2-ўринни эгаллайдиган жамоалар рейтингида кучли учликда қолиши учун камида 2та гуруҳдаги рақобатчи охирги турда ғалаба қозонмаслиги керак.

Масалан, "B" гуруҳида иштирок этаётган Ироқнинг "Ал-Қува ал-Жавия" клуби Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" жамоасига қарши ўйинда очко йўқотиши талаб этилади. Бундан ташқари, "D" гуруҳида 2та жамоада 2-ўринни эгаллаш имконияти бор. "Ат-Таъвун" ва "Сепаҳон" 7 очко жамғариб туришибди. Эронликлар сўнгги турда гуруҳ ғолиблигини қўлга киритган "Дуҳайл" билан тўқнаш келишса, саудияликлар "Пахтакор"га қарши майдонга чиқишади. Тошкентликлар бу ўйинда "Таъвун"дан очко тортиб олиб, "Насаф"га ёрдам қўлини чўзиши керак бўлади.

3-вариант. "Насаф" 6-турда мағлубиятга учраса:

А) Қаршиликлар сўнгги турда "Ал-Виҳдат"га 3та тўп фарқи билан ютқазишса, гуруҳда 3-ўринга тушиб кетишади ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини тўла йўқотишади.

B) Битта ёки иккита тўп фарқидаги мағлубият эса "Насаф"ни гуруҳда 2-ўринда олиб қолади. Клубимиз плей-оффга чиқиши учун 2-вариантдаги жамоаларнинг барчаси — "Ал-Қува ал-Жавия", "Ат-Таъвун" ва "Сепаҳон" клублари 6-турда мағлубиятга учраши талаб этилади. Боиси, охирги турдаги мағлубият сабаб "Насаф"нинг тўплар фарқи кўрсаткичи ёмонлашади ҳамда юқоридаги жамоалар орасида "Ат-Таъвун" 6-турда дуранг ўйнаса ҳам очколар бўйича ўзбек клуби билан тенглашиб олади. Саудияликлар энг камида урилган голлар сони бўйича "Насаф"дан олдинга ўтиб олишади (кеча "Ас-Садд" гол урмагани яхши эди).  

Яхши жиҳат
"Насаф" учун битта яхши жиҳат бор. Жамоамиз сўнгги турни юқоридаги рақибларга нисбатан бир кун кейин ўтказишади. Яъни 6-тур ўйини олдидан қаршиликларни қандай натижа қаноатлантириши аниқ бўлиб улгуради. Яъни юқоридаги вариантлардан бир нечтаси чиқиб кетади. Шу боис, 26 апрель куни бўлиб ўтадиган 3та гуруҳдаги ўйинлардан сўнг ушбу мавзуга яна қайтамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:16, 24.04.2022.
Ўқилди: 9005 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.