Қуйида эътиборингизга аввал қўзғалиб, кейинчалик мухлисларнинг эътиборидан четда қолган «юзи қора» футболчилар — Гринвуд, Менди ва Сигурдссон ҳаётининг тафсилотлари ҳақида сўз юритамиз.
Мейсон Гринвуд («МЮ»), Бенжамин Менди («Ман Сити») ва Гильфи Сигурдссон («Эвертон») анчадан бери АПЛда иштирок этмаяпти. Аммо сабаб жароҳатлар ёки мураббийларнинг ишончсизлиги туфайли эмас. Улар жиноий ишларга қўшилган ва тергов остида бўлиб туришибди.
Биз Премьер-лиганинг собиқ етакчиларининг қайғули ҳикояларини яна бир бор эслаймиз.
Nike Гринвуд билан ҳамкорликни бекор қилди, аммо «Манчестер Юнайтед» унга маош тўлашда давом этмоқда (ҳафтасига 75 минг фунт). Гринвуднинг қонун билан боғлиқ муаммолари январь ойининг охирида бошланган. Кейин унинг қиз дўсти Хэрриет Робсон Инстаграмда лаблари ва танасининг айрим жойлари жароҳатланган даҳшатли фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Робсон шундай деб ёзган эди: «Мейсон Гринвуд менга жуда жирканч шахсни эслатади». Яна бир қиз Гринвуднинг овози эшитиладиган аудиоёзувни ижтимоий тармоққа жойлаштирган - у ерда футболчи жуда қўпол равишда этикага тўғри келмайдиган сўзларни айтгани акс этган эди.
«Манчестер Юнайтед» бу борада аввал далилларни кутди ва бироздан кейин улар Гринвудни номаълум муддатга дисквалификация қилганликларини билдиришди. Бир неча кундан сўнг футболчи зўрлаш ва ўлим билан таҳдид қилишда гумонланиб ҳибсга олинган. Бунгача иш бошқача тарзда амалга ошган: у фақат тан жароҳати етказиш сифатида кўриб чиқилган. 2 февраль куни Мейсон тергов давомида полициядан гаров эвазига озод қилинди. Шундан сўнг Гринвудда бошқа муаммолар юзага келди - Nike Мейсонни тарк этди ва FIFA 22, Konami eFootball и Football Manager 2022 футбол симуляторлари уни ўз ўйинларидан олиб ташлашди. «МЮ» мухлислари Гринвуд номи ёзилган бланкни исталган жойга улоқтириб ташлашди. Футболчининг номи туширилган барча маҳсулотлар «Манчестер Юнайтед» онлайн-дўконидан олиб ташланди.
Бироқ қизиқ томони, Daily Mailнинг маълум қилишича, Гринвуд «Юнайтед»дан ҳафтасига 75 000 фунт маош олишда давом этмоқда. Апрель ойи бошида «Манчестер Юнайтед»нинг айрим мухлислари Мейсон ҳамон клуб веб-сайтида кенгайтирилган таркиб футболчиси сифатида қайд этилганини пайқашди. Мухлислар ижтимоий тармоқларда «Юнайтед» ҳужумчини ортга қайтаришга интилаётганини тахмин қилишди, бироқ раҳбарият буни рад этди.
Бунга клуб расмийлари қуйидагича изоҳ беради: Мейсоннинг мақомида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Январь ойида у аъзоликдан олиб ташланганидан кўп ўтмай, унинг профилини клуб иловасидан ҳам олиб ташлаганмиз. Бу Мейсонни илованинг интерактив элементларидан чиқариб ташлаш учун қилинган. Аммо унинг профили ҳеч қачон веб-сайтдан ўчирилмаган, чунки у «Манчестер Юнайтед» футболчиси бўлиб қолмоқда, гарчи у суд жараёни давом этаётган пайтда жамоанинг бир қисми бўлмаса ҳам», - дейилади баёнотда.
Бир неча ҳафта ўтгач, Гринвуд «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, бироқ журналистлар Крис Уилер (Daily Mail) ва Саймон Стоун (BBC) уларни ёлғон деб изоҳлади: «Мейсон Гринвуд «Юнайтед» машғулотларига қайтмади ва ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга қарамай, унинг аҳволи ўзгармаган», - деб ёзди Уилер твиттердаги расмий саҳифасида. Гринвуднинг қамоқ муддати 30 апрелда тугайди, бироқ у узайтирилиши ҳам мумкин. У қилган зўравонлик Буюк Британияда жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин, жинсий ҳуқуқбузарликлар учун эса - 4 дан 7 йилгача. Буларнинг барчаси калтаклаш даражасига боғлиқ, прокуратура унга нисбатан жиддийроқ моддани қўллаши мумкин. Агар Гринвуд айбдор деб топилса, аниқ натижа «МЮ» томонидан санкцияларгача етиб бориб, унинг клуб билан шартномаси бекор қилинишига олиб келади.
Менди 134 кунни ҳибсда ўтказди ва ҳозир у дўстлари билан сайр қилмоқда
Бенжамин Мендининг вазияти эса анча жиддийроқ. 2021/22 йилги мавсум бошида француз тўртта жинсий зўравонлик эпизодида айбланган эди. Вақт ўтиши билан иш тўққизта жиноятга айланди. Менди буларнинг барчаси билан 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг августигача бўлган муддатда аралашиб қолган. 2021 йил август ойида Менди ҳибсга олинди - у Ливерпулдаги HMP Altcourse қамоқхонасида бўлиб, унда Б тоифасидаги маҳбуслар сақланади (Буюк Британиядаги энг кўп маҳбуслар). 23 декабрь куни эса футболчи А тоифасидаги маҳбус (ўта оғир жиноятлар, жумладан зўрлаш учун тайинланган) сифатида ҳибсга олинди ва Манчестердаги қамоқхонага олиб кетилган.
2022 йил январь ойида Менди гаров эвазига озод қилинди - у 134 кунни ҳибсда ўтказди. Аммо француз учун чекловлар тугамади: Менди оёғига электрон билагузук тақиб, ҳар куни полицияга хабар беришга мажбур бўлди. Менди билан бирга 40 ёшли Луи Саа Маттури бу ишда иштирок этмоқда - у худди шу жиноятларда айбланади. Ҳозир иккаласи 25 июлга белгиланган суд жараёнини кутмоқда. Бунга параллель равишда, судгача бўлган кичик мажлислар бўлиб ўтди, уларнинг охиргисида Менди озод қилинди. Кейингиси эса 23 майга белгиланган.
Сигурдссон устидан суд жараёни уч марта қолдирилди. Ушбу жанжаллардан олдин Гильфи Исландия футболи афсонаси эди.
У кўп мавсумларни Премьер-лигада юқори савияда ўтказди. 2021 йилнинг ёзида Сигурдссон вояга етмаганларга жинсий зўравонлик қилишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. «Эвертон» футболчини дарҳол дисквалификация қилди. Исландияликнинг исми айтилмаганига қарамай, кўпчилик ким ҳақида гапирилаётганини тезда тахмин қилишди. Сигурдссон гаров эвазига озод қилинди, энди исландиялик хавфсиз уйда суд қарорини кутмоқда.
Британия ОАВнинг ёзишича, ярим ҳимоячи кўплаб тинтувлардан ўтган, у бир неча бор сўроқ қилинган. «Полиция томонидан бир нечта ашёлар аниқланган. У ўта оғир жиноятлар бўйича сўроққа тутилган», — деб ёзади The Sun. Daily Mail нашрининг ёзишича, исландиялик устидан суд жараёни аллақачон уч марта қолдирилган, янги сана эса 16 июль. Сигурдссон аллақачон 32 ёшда эканлигини инобатга олсак, унинг футболчилик фаолияти якунланган бўлса ажаб эмас.