Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Р.Ҳайдаров: “Қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлдик”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Қизилқум” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Равшан ҲАЙДАРОВ иштирок этди.

Равшан Ҳайдаров: -Бугун қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлдик. Биз ўз имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда ўйин олиб бордик. Шогирдларимни ҳаракатлари, ўйин сифати қониқарли даражада бўлди. Фақатгина ҳисоб биз учун ижобий бўлмади. “Насаф”  тажрибали жамоа ҳисобланади. Бугунги учрашувда рақибга қараб ўйин услубини танлагандик. Бир қатор имкониятлар ярата олгандик бугун рақиб дарвозаси олдида, аммо сўнги нуқтани қўйишда футболчиларимда аниқлик етишмади. Мен ҳакамлар туғрисида гапиришни ёқтирмайман, аммо бугунги учрашувда голли вазиятларда ҳакамлар ҳато қарорлар чиқаришгани натижага таъсир этди.

-Бугунги учрашувда дарвозабонингиз “Пахтакор” либосида ҳаракат қилди?

- “Пахтакор”ни либосида? Аҳамият бермаган экан. Мендан ўйин ҳақида сўранг.

-“Қизилқум” жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

-Мен жамоани мавсум бошланишига саноқли кунлар қолганида қабул қилиб олган эдим. Бизнинг олдимизга аввало рақобатбардош жамоани тузиш қўйилган. Олий лигада ўз ўрнига эга жамоалардан бири бўлиш асосий вазифамиз.

-Жамоангиз чемпионат баҳсларида пешқадамларга етарлича қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳолат “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам такрорланадими?

-Саволни тушундим. Мен ҳам, бугун майдонга тушган кўпгина футболчилар ҳам кўп қатлар “Пахтакор” сафида бўлишган. Лекин мен ўзимга ишонаман ва шу мавсум аввалида зарафшонликлар таклифини қабул қилганман. Тўғри, “Пахтакор”га қарши ўйинда Кагиров, Шихов, Ўрунов сингари футболчилар майдонга туша олишмайди. Уларнинг шартномасида бу нарса кўрсатиб ўтилган. Лекин “Қизилқум” раҳбариятига йил бошида бу ҳолатни тушунтирганман ва шу боис айнан собиқ жамоамга қарши ўйинда юқорида санаб ўтган футболчиларнинг ўрнида бошқа футболчилари ҳаракат қилишади.

- Бу йилги чемпионат савияси ҳақида фикрингиз?

-Чемпионатимизда ижобий томонга ўсиш кўзга ташланган. Ҳозирда замонавий футболда ҳимояланишни билмайдиган жамоалар сони кескин пасайган. Мураббийларимизда ҳам ўйин услубларини яратишда катта ўсиш бор. Албатта тажриба борасида “Насаф” , “Пахтакор” ва “Бунёдкор” бошқалардан устунроқ. Лекин бугунги ўйинда нафақат томонларнинг кураши балки Қаршида яратилган шароит – майдоннинг ҳолати ва бошқа бир қатор ижобий жиҳатлар қувонтирди. Бундай майдонда футболчилари ҳам ўз имкониятларини тўлароқ намоён эта олишади, мураббий кўрсатмаларини ҳам бажаришлари мумкин.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 07:28, 08.05.2012.
Ўқилди: 5450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7737]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4398]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3402]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3371]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2972]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2449]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1743]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1665]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1639]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик