Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ПФЛ, 7-тур: "Бунёдкор" сафардан йирик ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олий лигасининг 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам ўз якунига етди. Мамлакат чемпиони "Бунёдкор" Бухорога сафар уюштирди ва мезбонлари йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ташаббусни ўз қўлига олган "Қалдирғочлар" тезкор гол уришга эриша олдилар. Бухорликлар ҳимоячиси Тарасенко ўз жамоаси дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 0:1.

Шундан кейин ўйин тўлалигича "Бунёдкор" футболчилари измига ўтди. 32-дақиқада Виктор Карпенко ҳисобни о:2 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлимда Акмал Шорахмедов ҳамда Руслан Мелзиддинов томонидан киритилган голлардан сўнг табло 0:4 кўринишига келди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Қалдирғочлар" 14 очко билан турнир жадвалининг биринчи ўрнига кўтарилиб олишди.

Қаршининг "Насаф" клубида ҳам шунча очко бор. Тўплар нисбати ҳам бир хил - +9. Фақатгина "Бунёдкор"нинг киритган голлари сони кўпроқ бўлгани учун, биринчи ўринга жойлашдилар. Қаршиликларда ҳали заҳирасида битта ўйин ҳам мавжудлигини таъкидлаш лозим.

БУХОРО — БУНЁДКОР 0:4 (0:2)
Голлар: Александр Тарасенко (3-автогол), Виктор Карпенко (32), Акмал Шораҳметов (66), Руслан Мельзиддинов (72)
Бухоро: 35. Юрий Цой, 2. Акмал Рустамов, 3. Бобуржон Омонов, 5. Георгий Квесиешвили, 10. Алишер Саноев, 14. Воҳид Шодиев, 17. Отабек Нарзуллаев, 18. Александр Тарасенко, 19. Жасур Ҳасанов, 21. Михаил Какиладзе, 22. Нодиржон Жўраев
Бунёдкор: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳметов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров 8. Жавлон Иброхимов, 10. Шавкат Саломов, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 20. Анваржон Солиев, 22. Виктор Карпенко, 33. Ян Козак

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:21, 08.05.2012.
Ўқилди: 6188 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик