Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Бунақаси бошқа учрамайди! Бирорта ўйин ўтказмаган футбол афсонаси

Баҳо:
+ | -

 

"Кайсер" фамилиясини Карлос атайлаб Франц Беккенбауэрнинг муваффақиятига ишора қилиб олди, аммо унинг дўстининг таъкидлашича, тахаллус "Кайсер" пивоси номидан олинган. 1972 йилда Кайсер "Ботафого" академиясига ўқишга кирди ва бир йилдан сўнг "Фламенго" академиясига кўчиб ўтди ва у ерда 6 йил давомида ёшлар жамоаларида марказий ҳужумчи сифатида ўйнаган. 21 ёшида Карлос Мексиканинг “Пуебла” клуби скаутларини ҳайратда қолдириб, ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолаган.

 Карлос Кайсер номи билан танилган, бразилиялик футболчи, ҳужумчи позициясида тўп сурган. Унинг қобилияти профессионалликдан йироқ бўлса-да, йигирма йиллик фаолияти давомида Бразилия, Аргентина ва Мексиканинг юқори дивизионларида кўплаб жамоалар билан шартнома имзолашга муваффақ бўлган. Бутун фаолияти давомида у бирорта ҳам ўйин ўтказмади ва Кайсер майдонга тушиши мумкин бўлган ягона имкон берилган пайтда қизил карточка билан жазоланган. Карлос кўплаб жароҳатлар, тез-тез жамоа алмашиш ва бошқа найранглар билан ўзининг футболдаги қобилияцизлигини яширди.

Футболчилар ва мураббийларнинг таъкидлашича, Кайсер ниҳоятда харизматик йигит эди. У ҳар қандай суҳбатдош билан умумий тил топишни биларди. Бразилия терма жамоасидаги жаҳон чемпиони Бебето Карлос ҳақида гапирди:

“Унинг суҳбати шунчалик яхши эдики, агар унга оғзини очишга рухсат берсангиз, у сизни мафтун қилади. Сизда ундан қочишнинг имкони йўқ эди."

Карлос Кайсер бир йилдан ортиқ ҳеч қайси клубда қолмаган. Ҳар бир мавсум бошида Кайсер машғулотларда мушаклари шикастланган ва клуб шифокорига доимий муаммолар ҳақида хабар бериб, бутун мавсумни сохталаштиришга ҳаракат қилган. МРИ сканерлари ҳали мавжуд эмас эди ва шифокорлар бунинг аксини исботлай олмаганлар. Мавсум давомида клубда ишлаган Кайсер ҳазиллар, кулгили ҳикоялар ёки ўйинчиларни қўллаб-қувватлаб, жамоавий руҳ бўйича мутахассисга айланди. Карлос Албертонинг ўғли, бразилиялик собиқ футболчи Александр Торрес Кайсер билан бир жамоада бўлган вақтларини эслади:

“У эртак айтиб берарди ва футболчиларни орзу қилишга ундарди. Менимча, шунинг учун ҳам ҳамма уни жуда яхши кўрарди».

Карлос ёшлар жамоаси ўйинчиларига машғулотларда унга қарши қўпол ўйнашни ташкил қилди, бу эса унга янги хаёлий жароҳат олиш имконини берди. Бундан ташқари, клуб хўжайини ёнида бўлганида, ўз номини кўкка кўтаришни истаб, мухлислар ҳайқириши учун пул тўлаган. Кайсерни "бувижон қотили" деб аташган, чунки у ўзи ўйнаган ҳар бир клубда бу найрангни қилган - жамоа раҳбариятига бувиси вафот этгани ва бир неча кун дафн маросимига кетгани, тушкунликка тушиб қайтганлиги ва футбол ўйнай олмагани ҳақида хабар берган.

Кайсер таниқли бразилиялик футболчи Ренато Гаучонинг яқин дўсти эди ва кўп жиҳатдан Гаучонинг йўли Кайсернинг шахсий мартабаси сабабини келтириб чиқаради. Ренато тез-тез дўстини ўзи ўйнаган жамоаларнинг агентлари ва мураббийларига тавсия этиб, бу футболчида ажойиб истеъдод борлигини айтиб турарди.

Футболчилик фаолияти

“Бангу”

Ўша пайтда “Бангу” эгаси Кастор де Андраде, Рио-де-Жанейронинг футбол яхши ривожланмаган  томони қироли, ноқонуний қимор ўйинларининг эгаси ва ФИФА президенти Жоао Авеланжнинг дўсти (1974 йилдан 1998 йилгача) бўлган. Кастор Бразилиядаги энг хавфли одам сифатида танилган. “Бангу”нинг ўйинларидан биридан сўнг у орқа чўнтагида қурол билан ҳакамни майдон бўйлаб қувган.

Кастор де Андраде катта шов-шув билан Кайсерни жамоага олиб келди ва матбуотга эълон қилди: "Энди Бангу ўз қиролига эга!" Аммо бу ўзини оқламади, чунки Кайсер ҳеч қачон майдонга тушмаган. Ўйинларнинг бирида клуб 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунда Кастор радио орқали мураббийга ёш юлдузни зудлик билан майдонга туширишини буюради. Кайсерни “чигалёзди” машқларини бажариш учун юборишди, унга танлов берилди: у майдонга тушади ёки у ўлади. Карлос учинчи вариантни танлади – машқ жараёнидаа мухлислар уни ҳақорат қилишаётганини эшитди. У панжара устига чиқиб, беҳаё имо-ишоралар қила бошлади ва жавобан беҳаё сўзлар билан бақира бошлади. Ҳакам бу воқеани пайқаб қолди ва ҳали ўйинга ҳам кирмаган Кайсерни майдондан четлатди.

Ўйиндан кейин Кастор де Андраде ғазабланди. Кайсер у билан рози бўлиб, шундай деди: "Худо ота-онамнинг иккаласини ҳам олди, лекин менга бошқа ота берди. (Кастор де Андрадени назарда тутиб) Мухлислар уни фирибгар дейишди. Мен чидай олмадим. Лекин хавотир олманг, бир ҳафтадан кейин шартномам тугайди ва мен клубни тарк этаман”. Кастор футболчини жазоламади, балки унинг маошини оширди ва шартномасини узайтирди.

“Газелек”

Кўпгина бразилиялик юлдузлар сингари, Карлос Кайсер 80 йилларда Европага ўйнаш учун борган - Франциянинг Ажаccио шаҳридаги "Газелек" клубида, Лига 2да ўйнаган. Кайсер клубнинг асосий хариди эди ва юзлаб мухлислар юлдузнинг тақдимотига ташриф буюришди. Кайсердан тўпни дарвозага тепишини сўрашганда, уни мухлислар томон зарба йўллаган. Кейин эса буни ишқибозларга эсдалик совғаси дея оқлаган.

“Ботафого”

Кайсер доимий равишда ҳар қандай мавжуд воситалар ёрдамида ўз шахсига қизиқишни кучайтира олади. Биринчи мобил телефонлар пайдо бўлгач, Кайсер ўзига ўйинчоқ телефон сотиб олди ва ундан ўзини скаутлар ва бошқа жамоа менежерлари билан суҳбат қилаётгандек кўрсатган. Ўйинчоқни эса ҳақиқий телефон каби ишлатди. Карлос инглиз тилини билмас эди, лекин унинг жамоадошлари аҳволи ҳам шу бўлган. Шунинг учун Кайсер "Реал Мадрид"гача бўлган Европанинг турли клублари вакиллари билан инглиз тилида музокаралар қилгандек кўринди. Бу кунларнинг бирида Кайсер жамоа шифокори инглиз тилини яхши билишини сезгунча давом этди. Карлос машғулотдан сўнг душда бўлганида, шифокор футболчининг телефонини текшириб кўрган ва у ўйинчоқ эканлигини аниқлаган. Кайсер «Ботафого»ни шарманда қилиб тарк этди.

Кайсер ўз фаолиятини 29 ёшида якунлаган. Фаолиятида камида 13 та трансфер амалга оширилган ва баъзи клублар билан 2 марта шартнома имзолаган (“Ботафого”, “Фламенго”, “Бангу”).

Карлос Кайсер ўз фаолиятини якунлагач, Рио-де-Жанейродаги фитнес клубларида инструктор бўлиб ишлаган

Кино

2015 йил ноябрь ойида Карлос Кайсер Британиянинг Nods & Volleys Entertainment Limited компанияси билан ОАВ учун ўз ҳикоясини ишлаб чиқариш учун эксклюзив шартнома имзолади. Интервью сериясини суратга олиш 2016 йил декабрь ойида якунланган. Суратга олиш жараёнида Карлос Алберто Торрес, Ренато Гаучо, Зико, Бебето, Жуниор ва Рикардо Роха каби футболчилар ҳам иштирок этган. Ҳужжатли фильм "Кайсер! Ҳеч қачон футбол ўйнамаган энг буюк футболчи” номи билан биринчи марта 2018 йил 21 апрелда Трибека кинофестивалида намойиш этилган.

Китоб

2018 йилда журналист Роб Смит худди шу номдаги “Кайсер: Ҳеч қачон футбол ўйнамаган энг буюк футболчи” китобини чоп этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:56, 28.04.2022.
Ўқилди: 6097 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.