"Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" бир футболчи имзоси учун кураш олиб боради. Хабарларга кўра, "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леао АПЛ гигантлари назарида турибди. "Милан" ёш вакили учун 70 миллион евродан кўпроқ нарх қўйиши мумкин.
Айни дамда Леао билан янги битим борасида музокаралар бошланган. 22 ёшли ҳужумчига йиллик 4,5 милллион евро маош таклиф этилган. Бироқ футболчи бундан ҳам кўпроғини хоҳламоқда.













