"Арсенал" футболчиси Седрик Суареш жамоани тарк этмоқчи эмас. Хабарларга кўра, Португалия терма жамоаси аъзоси кейинги мавсум ҳам клубда қолиш ниятида.
Суареш Томиясу йўқлигида Микель Артета томонидан доимий фойдаланиб келинаётган эди. Седрик ҳисобида ҳозирга қадар 1 та гол ҳамда 4 та ассист мавжуд.
Унинг амалдаги битими эса 2024 йилга қадар тузилган. "Ньюкасл" ҳамда "Порту" клублари ҳимоячи учун даъвогарлик қилаётган эди.