"Манчестер Юнайтед" яна бир ҳужумчини ўз радарида ушлаб турибди. Хабарларга кўра, клуб "Страсбур" ҳамда "ПСЖ" ўртасида ўтказилган жума кунги баҳсга скаутларни жўнатган.
Бундан мақсад эса "Страсбур" ҳужумчиси Хабиб Диаллони ўрганишдир. Сенегаллик футболчи бу мавсумда ажойиб ўйин намойиш этмоқда.
Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 11 та гол мавжуд. Диаллога "Бавария" ҳамда "Эвертон" ҳам қизиқиш билдирган.