Дунёнинг энг қадим клубларидан бири - "Ноттс Каунти" ўзининг 150 йиллик юбилейига "Ювентус"ни таклиф қилмоқчи.
Ушбу клублар ўзаро дўстлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, "Юве" ўзининг футбол кийими андозасини 1903 йилда айнан "Ноттс Каунти"дан олган. Туринликлар ўтган йилнинг сентябрида ўзларининг янги стадионнинг очилишига англияликларни таклиф қилшган эди ва ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
"Биз "Ювентус"и таклиф қилмоқчимиз ва Англия топ клублари билан ҳам музокаралар олиб боряпмиз. Балки 150 йиллик юбилей мос бўлмаган вақтга тўғри келгандир, лекин 1862 йилда клубимизни ташкил қилган йигитлар бунчалик узоқ вақтни ўйлашмаган бўлишса керак", - дейди Англия биринчи лигаси клубининг ижрочи директори Жим Родвел.