2008 йил шайх Мансур "Манчестер Сити"ни сотиб олгандан буён бу клубнинг харажатлари 930,4 миллион фунтга етди.
Ундан 565,1 миллионни шайх Мансурнинг шахсан ўзи ажратган.
Қизиғи, футболчиларнинг маошлари учун кетган пуллар, клуб ишлаб топган пуллардан кўпроқ эканидир - 390га 365,3.
Қўшимча қиламиз, бу ерда "Сити"нинг ўтган ёздаги трансферлар учун қилган харажатлари қўшилмаган. Бу 53,6 миллион фунтни ташкил этади.