Англиянинг "Ньюкасл" жамоаси ёзги трансфер ойнасида янги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи, дея хабар берди Mirror.
Манбага кўра, "ҳаккалар" ҳозирда 3 та ҳужумчи вариантини ўрганиб чиқмоқда. Улар Дарвин Нуньес, Патрик Шик ҳамда Доминик Кальверт-Люин.
Ушбу номлар орасида асосий номзод "Бенфика"нинг уругвайлик форварди бўлиб турибди. Улар Нуньеснинг ЕЧЛда кўрсатган ўйинидан қойил қолган.
Тахминий трансфер суммаси 80 миллион еврога баҳоламоқда.