Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

City Football Group - «Енгил куч»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

БААда охирги 13 йил давомида City Football Group номи остида улкан футбол консорциуми шакллантирилди. Шу тариқа 2008 йили «Манчестер Сити»ни харид қилган Abu Dhabi United Group компаниясининг спорт бизнесидаги хал­қаро таъсири кескин ошди. Турли корхона ва ташкилотларни бирлаштирган гуруҳнинг асосий мақсади - футбол клублари воситасида натижаларга эришиш асносида даромад орттириш. Австралиядан Хитойга, Ҳиндистондан Ғарбий Европага, АҚШдан Боливияга қадар ёйилган лойиҳадан кўзланган яна бир муҳим жиҳат бор - халқаро майдонда soft power («енгил куч») классик услубига асосланган БАА сиёсий йўналишини белгилаш.

***

City Football Group (CFG) расман 2013 йили ташкил этилган. Гуруҳ дастлабки 2 йил давомида Abu Dhabi United Group тасарруфида фаолият юритди. Айни пайтга келиб, концорциум акциялари 3та компанияга тегишли: 

-  ADUG (БАА) - 77 фоиз

-  China Media Capital ва CITIC Group Corporation (Хитой) - 13 фоиз

-  Silver Lake (АҚШ) - 10 фоиз

Акцияларни шу нисбатда тақсимлашдан мақсад битта - CFGда БАА компанияси мавқеини сақлаб қолиш. ADUG соҳиби - шайх Мансур бин Зайд ал Наҳиён БАА Қироллик оиласи вакилларидан бири, вазир ўринбосари, президент ишлари вазири, Олий нефть кенгаши аъзоси. Шайх Мансур шунинг баробарида Aby Dabu Media Investment Corporation компанияси соҳибидир. Жумладан, The National газетаси ва Sky News Arabia канали унинг тасарруфида. Хуллас, Зайд ал Наҳиён - CFG таркибидаги улкан лойиҳа «Манчестер Сити» фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган нуфузли араб сиёсатчиси.

***

Хитойнинг China Media Capital (CMC) ва China International Trust Corpo-ration (CITIC) компаниялари 2015 йилнинг декабрида CFG акцияларидан 13 фоизи учун 485 млн. доллар тўлади. Шундан бироз олдинроқ Чин юрти раҳбари Си Цзинпин «Манчестер Сити» базасида Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашганди. Хуллас, бу шунчаки, тасодифий юриш эмас, балки Хитой ва Британия ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида ташланган қадам сифатида баҳоланди. Бундан ташқари, ҳаммаси Хитой ва БАА ўртасидаги сиёсий ҳамкорликни жадаллаштириш жараёни даврига тўғри келди. Абу-Даби шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ҳам Си Цзинпин билан айнан ўша йили учрашганди.

Silver Lake эса 2019 йили 10 фоиз акцияни 500 млн. долларга сотиб олиб, концорсиумнинг учинчи сармоядорига айланди. АҚШнинг ушбу хусусий компанияси турли мамлакатларда дуч келган соҳага сармоя киритади.

***

БАА CFG орқали қарийб барча қитъаларда иш олиб бормоқда. Биринчи навбатда, Британия билан яқин муносабатда. Амирликлар дунё­нинг турли ҳудудларидаги клубларга сармоя киритсаларда, «Манчестер Сити» 1-рақам мақомида. Англия жамоаси муваффақияти Ғарбий Европада БАА ва CFG нуфузини оширади, албатта. Қисқаси, спорт натижалари диққат марказида, лекин Буюк Британия - БАА алоқалари алоҳида аҳамиятга эга. Эътиборли жиҳати, шайх Мансур 2008 йили «Манчестер Сити»ни харид қилгач, Британиядан БААга экспорт қилинадиган ҳарбий техникаларга бериладиган лицензиялар сони кўпайди. Рақамларда айтсак, Британия шу давр ичида жами 9003та лицензия тақдим этди. Муҳими, 2011-2019 йиллар оралиғида икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 11,7 млрд. фунтдан 18,9 миллиард­га кўтарилди. Ўзаро ҳамкорликдаги ижобий силжишлар БААнинг Англия футболидаги фаоллиги билан бир вақтда кузатилгани тасодиф эмас, албатта. Футбол - Британия учун муҳим аҳамиятга эга спорт тури. Пандемия даврида аксарият ўйин­лар бўш трибуналар остида ўтказилган бўлсада, АПЛ мавсум-2019/2020ни 7,6 млрд. фунтга тенг фойда билан якунлади. 2019 йили Англиянинг юқори 4та лигаси (АПЛ, Чемпионшип, 1 ва 2-лигалар) ўйинлари  жами 33 млн. мухлис тўплади. Шу нуқтаи назардан ҳам амирликларнинг инглиз футболига қизиқишлари табиий.

***

CFG АҚШ, Австралия ва Япония клубларини харид қилгач, БААдан ушбу мамлакатларга ҳам экспорт ҳажми сезиларли даражада ошди. Бироқ Боливия ва Уругвайдаги вазият ўзгача. Агар COVID эпидемиясидан аввалги давр­га қарасак, бу мамлакатларнинг экспортдаги улуши тобора ошиб бораётганди. Нима бўлганда ҳам, CFG қайси мамлакат клубига сармоя киритса, БААнинг иқтисодий ҳолатига манфаат келтирмоқда. CFG - БААнинг бошқа мамлакатларга мулойимлик билан таъсир ўтказиш намунаси. Айнан шу компания орқали мамлакатнинг ижтимоий ҳаётига кириб борилади, бунда ҳарбий ёки сиёсий босим шарт эмас. Клублар муваффақияти CFG нуфузини ошириб, БААга нисбатан ишончни оширишига шубҳа йўқ.

БААнинг мазкур услубини футбол олами ва халқаро муносабатларда намуна ўрнида кўрсатиш мумкин. Ҳар ҳолда, улкан бизнес лойиҳа клубларни ривожлантириш баробарида сиёсий муносабатлар ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Эҳтимол, яқин йилларда CFG таркиби турли ҳудудлардаги янги клублар ҳисобига янада кенгаяр...

CFG тасарруфидаги клублар

«Манчестер Сити» (Англия) - 2013 йилдан

«Нью-Йорк Сити» (АҚШ) - 2013 йилдан

«Мельбурн Сити» (Австралия) - 2014 йилдан

«Йокогама Ф-Маринос» (Япония) - 2014 йилдан

«Монтевидео Сити Торке» (Уругвай) - 2017 йилдан

«Жирона» (Испания) - 2017 йилдан

«Сичуан Цзеню» (Хитой) - 2019 йилдан

«Мумбай Сити» (Ҳиндистон) - 2019 йилдан

«Труа» (Франция) - 2020 йилдан

«Ломмель» (Бельгия) - 2020 йилдан

«Боливар» ( Боливия) - 2020 йилдан

CFG сармояси билан маълум ютуқларга эришган клублар

«Манчестер Сити» - 5та чемпионлик, 11та кубок (суперкубоклар билан), ЧЛ финали

«Манчестер Сити» (аёллар) - 1та чемпионлик ва 6та кубок

«Нью-Йорк Сити» - 1та чемпионлик

«Мельбурн Сити» - 1та чемпионлик ва 1та кубок

«Мельбурн Сити» (аёллар) - 4та чемпионлик, 2та кубок

«Йокогама Ф-Маринос» - 1та чемпионлик

«Монтевидео Сити Торке» - Олий дивизион йўлланмаси

«Мумбай Сити» - 1та чемпионлик ва 1та кубок

«Труа» - Олий дивизион йўлланмаси

 

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 10:30, 04.05.2022.
Ўқилди: 2356 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.