Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Игорь Шквирин: Футболчиларимиз ҳатто ўз сояларидан қўрқишди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманига биринчи бўлиб меҳмонлар устози ташриф буюрди.

- Ғалаба билан “Бунёдкор” аъзоларини табриклаб ўтмоқчиман. Жамоа кетма-кет ўйинлар ўтказиб, у ёқдан бу ёққа парвозлар қилаётган бўлса-да, яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Бугунги баҳсда битта жамоа ўйнади – “Бунёдкор”! Шогирдларимни ҳаракатларини таний олмадим. Футболчиларимиз ҳатто ўз сояларидан қўрқиб ўйнашди. Балки бизникилар кечки пайт чироқда ўйнашга кўникишмагандир.

- Бугунги баҳсда ҳимоявий тактика танладингиз. Ҳужумкор ўйнашнинг имкони йўқмиди?

- Агар очиқ футбол кўрсатганимизда “Бунёдкор” бизга бешта гол урган бўларди. Иккинчи бўлимда рақиб ўйинида бироз хотиржамлик пайдо бўлгач биз олдинга ўтдик. 

- Евгений Гоголь бугун ўзгача кўринишда – шлем кийиб ўйнади. Тинчликми?

- Унинг бошида оз-моз чайқалиш бор. Шунга у шлем кийиб ўйнашга мажбур эди.

- Яқинда “Жар” стадионида “Пахтакор” билан дуранг ўйнаган эдинглар. Бугун эса мағлубиятга учрадинглар. Айтингчи, ўшанда “Олмалиқ” кучлироқ ўйин кўрсатганмиди ёки бугун “Бунёдкор”га ростдан ҳам бас кела олмадингларми?

- “Пахтакор”га қарши яхшироқ ўйнагандик. Ўшанда Деян Журжевич ҳам бизнинг ўйинимизни эътироф этиб, марказда устунлик қилганимизни таъкидлаб ўтганди. Бугун эса майдон марказида “Бунёдкор”ни енгга олмадик. Натижада ташаббус рақиб томонига ўтиб кетди.

- Холмуродовни нега майдонга туширмадингиз?

- Истаймизми-йўқми унда тезлик бироз пастроқ. Лекин унинг иккинчи қаватдаги ўйинига қойил қоламиз. Биринчи бўлим мобайнида қанотлардан ҳеч қандай ҳужум ташкил эта олмадик. Тузук қуруқ пас беролмадик. Шу боис Холмуродовни майдонга туширишдан наф кўрмадим.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Йил бошида кучли тўртликка кириш эди. Аммо бугунгидек ўйнайдиган бўлсак мақсадимизга етиша олишимиз даргумон.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 07:06, 12.05.2012.
Ўқилди: 5516 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1425]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик