"Арсенал" ҳужумкор футболчи харид қилиш борасида ишларни давом эттиради. Хабарларга кўра, "Реал" футболчиси Марко Асенсио учун тўпчилар асосий даъвогарлигича қолган.
26 ёшли футболчига Микель Артета томонидан ишонч билдирилиши мумкин. Шунингдек, Асенсио анча арзонга баҳоланади.
Унинг нархи 40 миллион евро атрофида бўлади. Испания терма жамоаси аъзоси учун "Милан" ҳам даъвогар саналади.