"Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц "Барселона"нинг 2023 йилдаги трансфер мавсумининг асосий мақсади ҳисобланади.
Футболчи 2020 йилнинг январида “Байер”га ўтган эди. Май ойида у асосий жамоада ўйнашни бошлади ва тез орада 19 ёшли футболчи немис клубининг асосий ўйинчисига айланди. Вирцнинг ўйини "Бавария", "Реал" ва "Ньюкасл"нинг эътиборини тортди. Футболчига "Барселона" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бироқ ҳозирда Вирц жароҳатидан олиб, мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди. Каталония клуби футболчини 2023 йилнинг ёзида сотиб олишни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, Вирц жорий мавсумда Бундеслигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди.