Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ҳафтанинг асосий миш-мишлари...

Баҳо:
+ | -

Ҳафтанинг миш-мишлари рукни остида Лионель Месси Криштиану Роналду билан ўйнашни истамаслиги, “Барселона” нима учун Эрлинг Холандни сотиб олишдан бош тортгани ва Килиан Мбаппе келажаги ҳақида қандай қарор қабул қилганини билиб оласиз. Шунингдек, кеча Намангандаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувида стадионга томошабинлар келиши бўйича рекорд қайд этилгани ва Ўзбекистон терма жамоалари афсоналарининг Италия футболи афсоналарига қарши ўтадиган учрашуви ҳақида баътафсил билиб оласиз.

Месси Роналду билан бир жамоада ўйнашни истамади

Лионель Месси ва Криштиану Роналду бир жамоада ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар матбуотда биринчи марта чиқмаяпти. "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни тўхтатгач, яна Роналдунинг бошқа клубга кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Табиийки, “ПСЖ” дунёнинг энг зўр футболчиларини ўз сафига тўплашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бундай трансфер эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда. Миш-мишларга кўра, Лионель Месси Криштиану Роналдунинг Париж клубига ўтишига қарши чиққан ва ҳатто "ПСЖ" раҳбарларига ултиматум қўйган. Агар португалиялик жамоага қўшилса, аргентиналик парижликлар сафини тарк этади.

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин

Криштиану Роналду бу ҳафта кўплаб миш-мишларга сабаб бўлди. Чунки ҳужумчи аллақачон 37 ёшда бўлса-да, Чемпионлар лигасисиз мавсум унинг учун катта муаммо. Шу сабаб, яқинда "Реал Мадрид" раҳбарлари португалияликни ўз сафларига қайтариш истагида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ҳозирда бундай “камбэк”га ишониш қийин, аммо футболда ҳамма нарса мумкин.

Ўтган куни Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"да қолиши мумкинлиги, бироқ бир шарт билан қолмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Жамоанинг янги мураббийи Эрик тен Хаг уни ўз лойиҳасида муҳим футболчига айлантириши керак. Олдинроқ голландиялик мутахассис ўз талабларга жавоб бермайдиган футболчилар керак эмаслигига шама қилганди.

"Барселона" Холанднинг “ёмон” одатларидан чўчимоқда

Эрлинг Холанд бир вақтлар яқин келажакда Испания чемпионатида ўйнашни хоҳлашини айтди. Матбуот норвегияликни “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида жар солди. Хави Каталонияда нолдан янги лойиҳа қурмоқда, аммо молиявий қийинчиликлар клубнинг бундай орзусига тўсқинлик қилмоқда. Бироқ, бу трансфер йўлида яна бир тўсиқ бор. Миш-мишларга кўра, "Барселона" вакилларига Холанднинг тунги ҳаёт ва зиёфатларга бўлган “муҳаббати” ёқмайди. Шу сабаб клуб Холанд трансферини амалга оширишни истамаяпти.

Мбаппе пул учун орзусига хиёнат қилди (ми?)

Килиан Мбаппенинг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси тугашига икки ойдан камроқ вақт қолди. Ҳужумчи бир неча бор "Реал Мадрид" либосини кийиш истаги ҳақида гапирган ва Мбаппенинг Мадрид клубига ўтиши ҳал қилинган масала бўлиб туюлди. Бироқ яқинда матбуотда футболчининг “ПСЖ” билан янги шартнома бўйича келишиб олгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Хабарларга кўра, бу келишувда пул муҳим ўрин тутади. Мбаппе қўшимча пул топиш учун Парижда яна бир неча йил қолишга қарор қилган. Мухлислар орасида Килиан пул учун орзусига хиёнат қилгани ҳақида гап-сўзлар бор. Аммо бу хабарлар тезда рад этилди. Килианнинг онасининг айтишича, футболчи ҳеч қайси жамоа билан келишмаган ва у якуний қарорни мавсум якунига етгач қабул қилади. Бироқ, Париж клубига яқинроқ нашрларнинг хабар қилишича, Мбаппенинг “ПСЖ” билан янги шартномаси ҳал қилинган нарса ва у клуб билан яна бир йилга узайтириши мумкин бўлган 2 йиллик шартнома борасида келишувга эришган.

Наманганда томошабинлар ташрифи бўйича мавсум рекорди қайд этилди

Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” — “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтди (2:1). Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин Самвел Бабаян шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди ва клуб турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Аммо гап ҳозир бу ҳақида эмас. Наманган клуби матбуот хизмати хабарига кўра, “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувини томоша қилиш учун 26 231 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу жорий мавсум рекорди ҳисобланади.

Бунгача ҳам жорий йилги рекорд Наманганда қайд этилиб, Суперлига 1-туридаги “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) ўйинида 19 720 томошабин ташриф буюрган эди.

Тошкентда Италия ва юртимиз футболи афсоналари ўртасида учрашув ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, BMB Trade Group компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Hilton” меҳмонхонаси ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб, узоқ йиллар давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган футболимиз афсоналари миллий терма жамоа билан хайрлашув учрашувини ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан мамлакатимизга Италия футболи афсоналаридан иборат жамоа ташриф буюради. Ўйин 18 май куни “Пахтакор” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Кеча Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари ўртасидаги учрашувда иштирок этадиган футболчиларнинг рўйхати маълум бўлди.

Қуйида бу билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон

Павел Бугало, Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шорахмедов, Асқар Жадигеров, Ислом Иномов, Асрор Алиқулов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Санжар Турсунов, Азиз Хайдаров, Жасур Ҳасанов, Элдор Магдеев, Александр Гейнрих, Бекзод Маматқулов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Носир Отақўзиев, Анвар Солиев, Неъматилло Қутибоев.

Италия

Кристиан Аббияти, Лука Антонини, Дарио Шимич, Кристиан Заккардо, Кристиан Зенони, Сезария Эдуардо, Насименто Сантос Алдаир, Кандела Винсент, Луиджи Ди Бяджо, Анджело Карбоне, Марек Янкуловский, Сержио Клаудио Дос Сантос (Сержинё), Людовик Жюли, Робсон Толедо Мачадо,  Алберто Жилардино, Даниэле Массаро, Винченсо Яквинта.

Ўйинлар “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да бўлиб ўтади.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:16, 07.05.2022.
Ўқилди: 5171 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.