"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес клубнинг молиявий ва спорт муаммолари сабаблари ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Менимча, муаммо шундаки, “Барселона” оқим билан кетди. Футбол ўзгармоқда ва клуб футбол модасига амал қилишга уриниб хатога йўл қўйди. Аммо аниқ фалсафага эга бўлсанг, умумий тенденцияларга мослашиш шарт эмас", деди бразилиялик Маrcа нашрига берган интервюсида.
"Футбол ўзгармоқда ва "Барса" бошқаларга ўхшаб сотиб олишга ва сотишга ҳаракат қилмоқда, аммо бу "Барселона"нинг услуби эмас!" – деди 38 ёшли Алвес.