Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ақлдан оздирувчи эффект!

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» 17 апрель куни Бундеслига 30-тури доирасида Леверкузенда «Байер» меҳмони бўлди ва Доминик Собослаи урган ягона гол эвазига ортга яна 3 очко билан қайтди.

Шу тариқа «қизил буқалар» ўз очколари сонини 54тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди - анчадан буён илк марта. Ваҳоланки, Доменико Тедеско бошқарувни ўз қўлига олган пайт жамоа соф ўртамиёналар даражасида натижа кўрсатаётганди.

Ҳа, «РБ Лейпциг» Бундеслиганинг иккинчи ярмида ақлга сиғмас юқорилашни қайд этди. Аниқроқ ифода этсак, «қизил буқалар» 11-ўриндан 3-ўринга чиқиш оралиғида Бундеслига доирасидаги 9та ўйинда мағлубият нималигини билишмади. Бу серия ўз ичига 7та ғалаба ва 2та дурангни олгани ҳам диққатга сазовор. Энди бемалол айтиш мумкин: Доменико Тедесконинг бош мураббий лавозимига тайинлангани «РБ Лейпциг» қиёфасию, важоҳатини бутунлай ўзгартириб юборди. Эслатма, бу мутахассис «қизил буқалар» бошқарувини 2021 йилнинг 9 декабрь куни, 14-турдан кейин қўлга олди. Клуб ўшанда бундесжадвалнинг иккинчи ярмида эди - 11-ўрин. Қаранг, 16та турда 8 поғона юқорилаган жамоа энди ЧЛ йўлланмасига дангал чанг солмоқда. Умуман олганда, «РБ Лейпциг» германиялик мутахассис қўл остида атиги 2 марта мағлубият кўчасига кирди (ҳар иккиси Бундеслигага тўғри келди - «Арминия» ва «Бавария»га қарши ўйинлар).

Энди махсус графика қаранг ва Доменико Тедеско эффектини ўзингиз баҳоланг.

«РБ ЛЕЙПЦИГ»НИНГ ТЕДЕСКО РАҲБАРЛИГИДА БУНДЕСЛИГАДА қАЙД ЭТГАН АСОСИЙ ғАЛАБАЛАРИ

15-тур. «РБ Лейпциг» - «Боруссия» М. - 4:1

Тедеско биринчи ўйиндаёқ кучли рақибдан 3 очко тортиб олинишини таъминлади. Жамоа шу тариқа жадвалнинг 11-қаторидан бирданига 7-ўринга сакради.

18-тур. «РБ Лейпциг» - «Майнц» - 4:1

Тедеско жамоаси 3 турдан сўнг жадвал бўйича бевосита рақибларидан бири билан учрашди. Яна, ғалаба, яна 4:1. Андре Сильва (2та), Кристофер Н*Кунку ва Доминик Собослаи урган голлар натижасида 6-ўринда турган «Майнц» 9-поғонага қулади.

22-тур. «РБ Лейпциг» - «Кёльн» - 3:1

«Эчкилар»дан тортиб олинган 3 очко «РБ Лейпциг»га яна 3 поғона кўтарилиш имконини берди 7-ўриндан 4-қаторга. Тедеско жамоаси шу-шу жадвалда 5-ўриндан пастга тушмади.

28-тур. «Боруссия» Д. - «РБ Лейпциг» - 1:4

Дортмунд «Боруссия»си устидан қозонилган ютуқ «РБ Лейпциг»нинг турнир жадвалидаги ҳолатини ўзгартирмаган бўлса-да, жамоага катта маънавий наф келтиргани тайин. Ҳар ҳолда, пандемия бошланганидан буён илк марта лиқ тўлган «Сигнал Идуна Парк»да мезбонларнинг йирик ҳисобда мағлуб этиш баҳоси анча баланд.

30-тур. «Байер» - «РБ Лейпциг» - 0:1

«РБ Лейпциг» Леверкузендаги ғалаба ортидан ниҳоят, турнир жадвали 3-поғонасига чиқди. Ҳа, энди икки етакчи - «Бавария» ва «Боруссия» Д. клубларидан ўзиб кетиш деярли имконсиз. Шундай экан, Тедеско дружинаси бор эътиборини кучли учликда қолишга қаратса керак. Катта интрига кейинги мавсумга!

Бундеслига 31-турига келиб, «РБ Лейпциг»нинг 9та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз одими узилиб қолди. Қарангки, Тедеско шогирдлари ўз майдонларида «Унион»га ютқазиб қўйишди. Боз устига, жамоа 1:0 ҳисобида олдинда бориб, 86 ва 89-дақиқаларда қўйиб юборилган голлар туфайли енгилди ва турнир жадвалида 4-ўринга сурилди. «РБ Лейпциг» шу омадсиз ўйиндан олдин айнан «Унион»дан устун келиб, Германия кубоги финалига чиққанди.

Манба: iff.uz
Киритилди: 12:12, 08.05.2022.
Ўқилди: 1794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.