"Барселона" кеча Ла Лига 35-туридан ўрин олган учрашувда "Бетис" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ўйинда Ансу Фатига майдонга тушиб, гол уриши учун 76 сония кифоя қилди.
Охирги 3 йилликда Фати "Барселона" сафида энг тезкор гол урган футболчига айланди.
Бундан олдин яъни 2019 йил 14 сентябрда каталонияликлар таркибида Луис Суарес "Валенсия" дарвозасига 71 сонияда гол киритган эди.