Кириш Регистрация

"МЮ" "Аякс"нинг яна бир футболчисига кўз тикмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Аякс" ярим ҳимоячиси Эдсон Альваресга қизиқиш билдирмоқда. Агар Френки де Йонгнинг трансфери амалга ошмаса, у ҳолда Альварес де Йонгга муқобил сифатида кўрилади.

Эрик тен Хаг шу ёзда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимини эгаллайди. Мутахассис таркибни сезиларли даражада янгилашни режалаштирмоқда. "Қизил иблислар"нинг асосий мақсадларидан бири "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни сотиб олиш.

Бироқ, агар трансфер амалга ошмаса, инглиз клуби эътиборини "Аякс" футболчиси Эдсон Альваресга қаратади, деб хабар бермоқда Fichajes. Футболчининг нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда футболчи Нидерландия чемпионатида 29 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:56, 09.05.2022.
Ўқилди: 2065 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик