Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

«Поханг Стилерз» Тошкентга етиб келди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерз” футбол клуби делегацияси кеча мамлакатимиз пойтахтига етиб келди. Бу ҳақда “Бунёдкор” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида “Бунёдкор” ФКнинг масъул шахслари кутиб олишди.

Кореяликлар делегацияси 31 кишидан иборат. Шуларнинг 11 нафари клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини ташкил этади. Футболчилар сони 18 та. Яна шунингдек, делегация таркиби икки нафар журналист ҳам мавжуд.

“Поханг Стилерз” Тошкентга ўз таркибида мавжуд бўлган учта легионернинг атиги биттаси - Дерек Асамоа билангина ташриф буюрди. Сербиялик ҳимоячи Зоран Рендулич ва руминиялик ҳужумчи Ианис Зику юртимизга келган делегация рўйхатида йўқ.

Рақибларимиз “Dedeman Silk Road Tashkent” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:47, 14.05.2012.
Ўқилди: 5044 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.