Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош директори Эрлинг Холанднинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Аввалроқ, ҳужумчи "Манчестер Сити"га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Биз бу ерда 113 йилдан бери футбол ўйнаймиз ва шулардан 111 йилини Эрлинг Холандсиз ўтказганмиз.
Бизда Левандовски бор эди, у 2014 йилда бизни тарк этди. Биз 2015, 2016, 2017 ва шу кунгача ўйнашни давом эттириб келяпмиз.
Ҳамма ишонч ҳосил қилиши мумкинки, агар Эрлинг бизни тарк этса, 100 фоиз унинг ўрнига эга янги футболчи топамиз”, - деди Ханс-Йоахим Ватцке.