Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Про лиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган апрель ойида Про лигада 2 та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.
Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар
Виктор Кумиков (“Андижон”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 3:2
Ҳаким Фузайлов (“Бухоро) – 2 ўйин, 2 ғалаба, тўплар фарқи 4:2
Дилявер Ваниев (“Машъал”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 5:0
Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
Муҳриддин Зоиров (“Шўртан”) – 2 ўйин, 2 гол
Ҳумоюн Муртозаев (“Турон”) – 2 ўйин, 2 гол
Микола Агапов (“Машъал”) – 1 ўйин, 3 гол
Равшанбек Ягудин (“Машъал”) – 2 ўйин, 2 қуруқ ўйин
Рўзим Аҳмедов (“Бухоро”) – 2 ўйин, 2 гол
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Про лиганинг 10 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.
Шунингдек, бу йилдан эътиборан ЎзПФЛ овоз бериш жараёнида championat.asia, sports.uz, tribuna.uz, stadion.uz нашрлари ҳамда Про лига расмий бродкастери ҳисобланган UzReport TV дан ҳам овозлар олади.
Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса бош мураббийлар, жамоа сардорлари ҳамда спорт нашрлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.