Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Рўзиқул Бердиев: «Бугун қимматли очколарни қўлга киритдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлигаси-2022 8-турнинг марказий беллашуви деб қаралган «Сўғдиёна» - «Насаф» учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

"Бугунги уч очко биз учун жуда ҳам қимматли. Чунки биз кучли рақиб майдонида, сафарда уч очкони қўлга киритдик. Бу жуда ажойиб.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назоратимиз остига олдик. Ҳисобда ҳам олдинда бордик. Тўпда ҳам, ўйинда ҳам. лекин иккинчи бўлимда майдон эгалари бизга қараганда анча яхши ўйин намойиш этди. Улар асосан қанотлардан ҳужум ташкил этиб, стандартларга таянишди. Биз эса бу ҳолатга етарли даражада ттаёр бўлмаганлигимиз туфайли стандарт вазиятдан гол ўтказдик.

Умуман олганда, бугун йигитлар кўрсатмаларни яхши бажаришди. Биз «Сўғдиёна»дек курашувчан жамоага қарши яхши курашдик. Бу эса бугунги ғалабамизнинг асосий омили бўлди"— деб Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Сиз асосан битта ҳужумчи билан ҳаракат қилар эдингиз. Бугун эса майдонда иккита ҳужумчи ҳаракат қилди. Бу тактик ўзгаришми? Ёки тезкорликни хоҳлаган эдингизми?
— Бугун схемамизга озроқ ўзгариш киритдик. Соф учта ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Бугун 3-4-3 схемасида ўйнадик. Бу қайсидир маънода «Сўғдиёна» жамоасига ноқулайлик туғдирди. Бугун иккита ҳужумчи билан ўйнаганимизнинг сабаби улар иккаласи ҳам бош билан яхши ўйнайди. Улар бизга ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам керак эди.

— Кейинги ойдан U-23 Осиё чемпионати бошланади. Тимур Копадзе жамоани 18 майдан бошлаб йиғади. Шерзод Насруллаевнинг жароҳати бор. Алибек Давронов катта эҳтимол билан У-23 терма жамоасига кетиб қолса қанотда юзага келадиган бўшлиқ сизга қийинчилик туғдирмайдими?
— Бизда ҳозир Ғолиб Ғайбуллаев сафга қайтяпти. Балки кейинги ўйинларимизни учта ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўламиз. Бугун Саитов билан Муҳитдинов қанотларда ҳаракат қилишди. Шу сабабли имкониятимизга қараб тактика танлаймиз ва вазийтадан чиқишга ҳаракат қиламиз.

— Ҳозирги кунда мутахассислар ва мураббийлар ўртасида Лига кубоги ҳақида қизғин муҳокамалар давом этмоқда. Турнирда қўшни Республикалардан ҳам жамаолар иштирок этиши ҳақида гапирилмоқда. Бу ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?
— Бу ҳақида биринчи марта сиздан эшитаябман. Бу мусобақанинг қандай форматда ўтиши, қайси жамолар иштирок этиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин бу жамоалар учун яхши. Чунки футболчилар учун ҳам кўпроқ ўйин амалиёти бўлади. Лекин бизнинг жамоага қийинчилик туғдиради. Чуни ўзларингизга маълум, «Насаф» учта турнирда иштирок этмоқда бундан ташқари футболчиларимиз терма жамоа ўйинларида ҳам иштиро кетишмоқда. Шу сабабли бу бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин ўйинлар кўп бўлгани ўйинчилар ва жамоалар учун яхши.

— «Насаф» жорий мавсумда қандайдир соврин ёки ўрин учун ўз олдига мақсад қўйдими?
— Биз ҳар доим совринли ўринлар учун курашишни мақсад қилганмиз. Иккинчи даврада жамоамизни янада кучайтиришни мақсад қилганмиз.

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 23:59, 12.05.2022.
Ўқилди: 2472 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.