«Ньюкасл» «Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес учун 70 миллион евро беришга тайёр.
Нуньес «Бенфика»га 2020 йилнинг ёзида «Альмерия»дан келиб қўшилганди. Уругвайлик футболчи Португалияда биринчи мавсумни яхши ўтказди, лекин у бу мавсумда ҳақиқатан ҳам ўзини анча ижобий томонлама кўрсата олди.
22 ёшли футболчининг ўйинлари эътибордан четда қолмади - Европанинг бир нечта топ-клублари футболчига бирданига қизиқиш билдиришди.
Португалия матбуотига кўра, «Ньюкасл» ҳозирданоқ 70 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.