"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен клуб сафида сўнгги ўйинларини ўтказадиган Лоренцо Инсиньега ҳурмат бажо келтирди.
"У учун клубдан кетиш қарорини қабул қилиш ва уни афсона деб биладиган мухлислар учун қийин бўлди, лекин у намунали футболчи ва энди унинг фаолиятида нима тўғри эканлигини фақат ўзи яхши билади" - деди Осимхен Kiss Kiss Napoli нашрига.
Инсинье мавсум якунида клубни тарк этади ва фаолиятини хорижда давом эттиришни режалаштирмоқда.
"Мен унга янги саргузаштларида омад тилайман, чунки унинг шахси ёш футболчилар учун намунадир", - дея қўшимча қилди Осимхен.
Инсинье "Наполи"даги илк ўйинини 2009 йилда ўтказган ва 2012 йилдан бери "Наполи" клубининг асосий ўйинчиси ҳисобланиб келади.